Расман! Амирбек Саидов "Единство Уб" футболчиси!
Ўзбекистон У17 терма жамоаси ва "Бунёдкор" ҳужумчиси Амирбек Саидов Сербиянинг "Единство Уб" клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда унинг янги жамоаси матбуот хизмати хабар берди.
"Единство Уб" ортда қолган мавсум Сербия биринчи лигасида 2-ўринни қўлга киритди ва келаси йил олий лигада иштирок этиш хуқукини қўлга киритди.
"Биз Амирбекни клубимизга келиб қўшилгани билан самимий қутлаймиз. Унинг ноёб махорати ва истиқболи клуб муваффаффиятига катта хисса қўша олишига ишонамиз", - дея таъкидланган клуб хабарида.
Фикрлар