Расман! "Ан-Наср" жамоаси мураббийи истеъфога чиқарилди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби бош мураббийи Руди Гарсия ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ клуб раҳбарияти мураббийга вазиятни ўнглаш учун битта ўйин бергани хабар қилинганди. Ҳужумчи Криштиану Роналду мураббий ишидан ва жамоанинг ўйин услубидан норози эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, 23-турдан сўнг риёдликлар 53 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!