Расман! "Андижон" клуби "Арал Самали"га қарши ўйин учун Нукусга бормайди!
Маълумки, Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 3-тур доирасидан ўрин олган “Арал Самали” – “Андижон” учрашуви 20 апрель куни Нукусда ўтказилиши лозим эди.
Жамоамиз режага асосан бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкентга йўлга чиқиши ва эрталаб тонгда самолёт орқали Нукусга жўнаб кетиши кўзда тутилганди. Лекин охирги пайтларда клубда юз бераётган молиявий муаммолар якунда “Андижон” клубининг Нукус сафарини амалга ошириши учун тўсқинлик қилди.
Шу сабабли “Андижон” жамоаси “Арал Самали” майдонида ўтказилиши керак бўлган учрашув учун бора олмайди ва бунинг учун мухлисларимиздан узр сўраймиз!
Воқеаларнинг кейинги ривожи бўйича яна маълумотларни бериб борамиз.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар