Расман! "Андижон" Россия чемпиони билан шартнома тузди

  • 12 июль, 2024, 17:07
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ёзги селекцияда “Андижон” дастлабки трансферни амалга оширди. Ўзбек футболи ихлосмандлари яхши биладиган, тажрибали футболчи Вагиз Галиулин жамоага қайтди.

Вагиз “Андижон” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятининг асосий қисмини Россия премьер-лигаси ҳамда биринчи дивизионида ўтказган. Қанот ярим ҳимоячиси охирги тўрт йилни “Нефтехимик” клубида ўтказди ва у ерда жамоа сардори сифатида тўп сурди.

“Андижон” ҳамда Галиулин ўртасида 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Маълумот учун:

Вагиз Галиулин

Туғилган йили: 10.10.1987

Амплуаси: қанот ярим ҳимоячиси

Тўп сурган жамоалари: “Андижон”, “Бухоро”, “Рубин”, “Сибирь”, “Уфа”, “Тосно”, “Тамбов” ва “Нефтехимик”.

Эришган ютуқлари: Россия чемпиони – 2008 (“Рубин”).

Россия Суперкубоги – 2009-10 (“Рубин”).

Россия Кубоги – 2018 (“Тосно”).

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги ўйинини 2021 йилда ўтказган.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!