Расман! "Андижон" Словения чемпиони билан келишувга эришди
Анталияда йиғин ўтказаётган "Андижон" клуби яна бир янги футболчи билан шартнома имзоланганлигини эълон қилди.
Жумладан, черногориялик футболчи Лука Ускокович янги мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.
Ушбу ҳимоячи 1996 йилнинг 10 апрель санасида таваллуд топган. Луканинг охирги клуби Латвиянинг “Лиепая” жамоаси ҳисобланади. У ерда 11 та учрашувда майдонга тушган. Бутун фаолияти мобайнида эса у ҳозирга қадар 92 та учрашувда 1 та гол урган ва 2 та голли пас узатган.
Шунингдек, Ускокович фаолияти давомида Словениянинг “Зариса Кранж” ҳамда “Марибор” клубларида ҳам тўп сурган.
Эътиборлиси, у “Марибор” билан уч марта – 2016\17, 2019\19 ва 2021\2022 йилги мавсумларда Словения чемпионлигини қўлга киритган.
"Андижон" ушбу ҳимоячи орқали мудофаа чизиғини янада кучайтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, андижонликлар бундан аввал черногориялик бошқа бир ҳимоячи - Миомир Журичкович билан ҳам шартнома имзолашган.
Фикрлар