Расман! АПЛда коронавирусга оид янги қоида жорий этилди
Англия Премьер-Лигаси коронавирус бўйича янги қоида ишлаб чиқди. Унда қайд этилишича, жамоалар таркибида минимум 4 та футболчида вирус аниқлангандан сўнг ўйинни қолдириш ҳуқуқига эга бўлади.
Янги қонун навбатдаги турдан бошлаб кучга киради.
Аввалги қоидага кўра, учрашувнинг кечиктирилишини сўраган жамоа қайдномасида 13 та футболчи ёки бирорта дарвозабон бўлмаса, ушбу клуб ўйинни кечиктириши мумкин бўларди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум коронавирус ҳолати сабаб жами 22 учрашув номаълум муддатга қолдирилди.
Фикрлар