Расман! АҚШ терма жамоасини машҳур мураббий бошқарадиган бўлди
Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино расман АҚШ терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда АҚШ терма жамоаси матбуот хизмати хабар берди.
52 ёшли мураббийга америкалик футболчиларни АҚШ, Канада ва Мексика ҳамкорлигида ўтказиладиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёрлаш вазифаси топиширилди.
Почеттинонинг охирги иш жойи “Челси” бўлганди. У “аристократлар”ни 2023 йилнинг ёзидан кейинги йилнинг майигача бошқарди ва қониқарсиз натижалар туфайли ишидан озод этилган эди. Муарисио қўл остида “Челси” 51 та учрашувдан 27 тасида ғалаба қозонган, ўн маротаба дуранг ўйнаган ва 14 та баҳсда имкониятни бой берган.
Аргентиналик мутахассис ҳозирга қадар бирор терма жамоани бошқармаган ва АҚШ футболчилари билан ишлаш унинг учун янги тажриба бўлади. Шунга қарамай, Почеттино Испаниянинг “Эспаньол”, Англиянинг “Саутгемптон”, “Тоттенхэм”, “Челси” ва Франциянинг ПСЖ клубларида бош мураббийлик қилган.
Фикрлар