Расман!
Ads

Бразилиянинг "Итуано" клуби ҳужумчиси Габриэль Мартинелли "Арсенал" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 18 ёшли футболчининг трансфери “канонирлар”га 6,7 млн еврога тушган. Таъкидлаш керакки, “Арсенал” бу борадаги курашда "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" клубларидан устун келди.

Маълумот учун, Мартинелли "Итуано" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У шу кунгача ушбу жамоада 34та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 10та гол ёздириб қўйишга эришди.