Расман! "Арсенал" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади

"Лилль" ҳимоячиси Габриэл Магальянес фаолиятини "Арсенал"да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 22 ёшли бразилиялик футболчи “канонирлар” билан 2025 йилгача шартнома имзолади. Унинг трансфери эса лондонликларга 26 млн еврога тушди.

Магальянес “Лилль” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 52 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!