Расман! "Арсенал" футболчиси "Марсель" билан шартнома имзолади

"Марсель" клуби матбуот хизмати "Арсенал" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузининг трансфери амалга оширилганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, ушбу трансфер француз грандига 11 миллион еврога тушган. 23 ёшли футболчи эса янги жамоаси билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумни айнан "Марсель" сафида ижара асосида ўтказган эди.

Гендузи 2018 йилдан 2021 йилгача "Арсенал" шарафини ҳимоя қилиб келди. У ўтган давр мобайнида “канонирлар” сафида барча мусобақаларда жами 82 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган. У бундан аввал “Лорен” ва “Герта” жамоаларида ҳам ўйнаган. Франция терма жамоаси сафида эса 1 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!