Расман! "Арсенал" испаниялик дарвозабонни сотиб олди

Испаниялик дарвозабон Давид Райя расман "Брентфорд"дан "Арсенал"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар берди.

28 ёшли дарвозабон ўтган мавсумни ижара асосида "Арсенал"да ўтказган эди. Райя ўтган давр мобайнида “канонирлар” таркибида 41 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 31 та гол ўтказиб юборди ва 20 та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Нуфузли Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, испаниялик посбонни сотиб олиш "Арсенал"га 31,9 миллион еврога тушган.

2023/24 йилги Англия чемпионати якунига кўра, Микель Артета жамоаси 38 турда 89 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади. Чемпион «Манчестер Сити» билан орадаги фарқ атиги икки очкони ташкил қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!