
Расман! Асенсио "Астон Вилла"га ижарага ўтди
Расман "Астон Вилла" ПСЖ аъзоси Марко Асенсиони ўз таркибига қўшиб олганини эълон қилди.
Испаниялик футболчи мавсум сўнггига қадар Англия клубида ижарага ўйнайди. Унинг моши тўлиқ бирмингемликлар томонидан тўлаб берилади.
"Астон Вилла" олдинроқ Маркус Рэшфорд трансферини ҳал қилганди. Айни пайтда раҳбарият Аксел Дисасини ижарага олиш ишлари билан банд.
Эслатиб ўтамиз, Асенсио 2023 йилнинг ёзида ПСЖга эркин агент сифатида келганди. Орадан бир ярим йил ўтганидан кейин у жамоани тарк этяпти.
Фикрлар