Расман! “Астана” футболчиси “Валенсия” сафига кўчиб ўтди
Ads

Қозоғистоннинг “Астана” клуби ярим ҳимоячиси Неманья Максимович Испаниянинг “Валенсия” клуби футболчисига айланди.

Испан клуби расмий сайти бугун 22 ёшли футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон  қилди.

Максимович “Валенсия”га текинга тушди. Боиси, сербиялик хавбекнинг қозоқ клуби билан шартномаси якунига етган ва эркин агентга айланган эди.

Маълумот учун, Максимович “Астана” сафида 75 ўйинда иштирок этган ва 12 та гол киритиб, 6 та голга ассистентлик қилган.