Расман!

"Шахтёр" клуби ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Виктор Коваленко фаолиятини "Аталанта"да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 24 ёшли футболчи бергамоликлар билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган ва унинг трансфери  А Серия клубига 700 минг еврога тушган.

Виктор Коваленко “Шахтёр” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида “кончилар” сафида жами 199 та ўйинда майдонга тушди ва 32 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди. У Украина терма жамоаси сафида 30 та ўйинда иштирок этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар