Расман! "Аякс" йирик трансферни амалга оширди

“Аякс” матбуот хизмати клуб расмий сайти орқали “Рейнжерс” клуби ва Нигерия терма жамоаси ҳимоячиси Калвин Бассининг трансфери ҳақида эълон қилди.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчининг трансфери 23 миллион еврони ташкил этган. Бу маблағ бонуслар ҳисобига яна 3,5 миллионга ошиши мумкин. Футболчи амстердамликлар билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

22 ёшли Басси 2020 йилдан буён “Рейнжерс”   сафида тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида шотланд гранди сафида барча мусобақаларда жами 65 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. У бундан аввал "Лестер"да ўйнаган. У Нигерия терма жамоаси сафида 6 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!