Расман. Бақоев Суперлигага қайтди!

УЛУҒБЕК БАҚОЕВ "Бухоро" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди!

Шу кунга қадар "Бухоро" жамоаси бош мураббийи бўлган Ҳаким Фузайлов саломатлиги туфайли ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.

"Ўтган мавсум "Бухоро" жамоаси билан  Про-лигадан Суперлига йўлланмасига эга чиқишда кўрсатган хизматлари учун Ҳаким Фузайловга клубимиз раҳбарияти, футболчилар ҳамда жамоа ишқибозлари номидан  ўз миннатдорчилигимизни билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Улуғбек Бақоев 2017-2018 йилги мавсумларда "Бухоро"да бош мураббий вазифасида ишлаб, ишқибозлар кўнглидан жой олган эди. Яна бир бор жамоамиз ушбу мураббийга ишониб топширилди. Улуғбек Бақоевга ғалабали одимлар тилаб қоламиз!", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Turaevv1
02/04/2023 20:34
uree