Расман! "Барса" харид қилган энг қиммат футболчисини АПЛ клубига сотди (видео)

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" ўз ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони бошқа жамоага сотиб юборди.

Бразилиялик футболчи энди расман "Астон Вилла" аъзоси ҳисобланади. Каталонияликлар Коутиньо трансферидан 20 миллион евро ишлаб олади. У мавсумнинг иккинчи қисмини бирмингемликлар таркибида ижара асосида давом эттираётган эди.

Филиппе бу вақт оралиғида 16 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, "кўк-анорранглилар" 2018 йилнинг январида уни "Ливерпуль"дан 135 миллион еврога сотиб олганди. Бу каталонияликлар тарихидаги энг қиммат харид ҳисобланади.

video_2022-05-12_23-30-34

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!