Расман! "Барселона" футболчиси Нидерландия клубига ўтди

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Сержиньо Дестанинг ПСВ клубига ўтганини эълон қилди.

 

Америкалик футболчи Эйндховен клуби сафида ижара асосида ўйнайди. ПСВда эса ижара муддати якунлангач Дестни тўлиқ сотиб олиш имконияти мавжуд. "Барселона" эса ўйинчининг кейинги сотувидан фоиз олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Дест Нидерландиянинг бошқа бир клуби - “Аякс” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи 2020 йилнинг октябрь ойида 21 миллион евро эвазига "Барселона"га кўчиб ўтганди. Ўтган мавсумни Дест Италиянинг “Милан” клубида ижарада ўтказди ва жами 14 та ўйинда майдонга тушди.

Дест "Барселона"даги фаолияти давомида барча мусобақаларда жами 72 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!