Расман! "Барселона" футболчиси "Хетафе"га ўтди

"Хетафе" клуби "Барселона" билан испаниялик ярим ҳимоячи Карлес Аленьянинг трансфери бўйича келишувга эришди.

"Кўк-анор ранглилар" ўзининг расмий сайтида 23 ёшли футболчининг трансферини тасдиқлади. Аммо ҳозирча ушбу келишув тафсилотлари ошкор қилинмаяпти. Фақатгина “Барса” Аленьяни қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолгани маълум холос.

Бундан ташқари, каталонияликлар футболчининг келажакдаги трансферидан тушадиган маблағнинг 50 фоизига эгалик қилади.

Аленья ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини айнан "Хетафе" сафида ижарада ўтказган эди. У ушбу жамоада 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та ассист ёздириб қўйди. Унинг айни дамдаги трансфери 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!