Расман! "Барселона" узоқ кутилган трансферни эълон қилди (Фото)

"Барселона" клуби Франк Кесси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" раҳбарияти хабар берди. 

25 ёшли ярим ҳимоячи "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У ёзда эркин агентга айланди ва "кўк-анорранглилар" сафига келиб қўшилди. Франк Каталония клуби билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Унинг товон пули 500 миллион евро этиб белгиланди. 

Эндиликда, клуб Кристентсен трансферини эълон қилиши кутилмоқда. 

У ўтган мавсум "россонерилар" сафида жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлган. 

photo_2022-07-04_16-26-55

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!