
Расман! Беҳруз Жуматов - "Сўғдиёна" футболчиси
Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси янги мавсум олдидан таркибини кучайтирмоқда. "Бўрилар" Беҳруз Жуматовни ўз сафига қўшиб олди.
"Янги мавсум олдидан таркибини мустаҳкамлашда давом этаётган жамоамиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, истеъдодли марказий ҳимоячи Беҳруз Жуматовни ўз сафига қўшиб олди. 2025 йил охиригача мўлжалланган шартнома ёш футболчи ва клуб учун янги имкониятлар эшигини очади.
Беҳруз Жуматов ўз фаолиятини "Олимпик" жамоаси сафида давом эттириб келаётган эди. Ёш ва истиқболли ҳимоячи Ўзбекистон У17 ва У20 ёшлар терма жамоаларида ҳам ўзини муносиб кўрсатган. Унинг миллий терма жамоалар сафидаги дастлабки дебюти 2022 йилда Ўзбекистон У17 таркибида бошланган.
"Сўғдиёна" футбол клуби Беҳруз Жуматовга янги мавсумда ёрқин ўйинлар ва юқори натижалар тилаб қолади. Биз биргаликда янги марраларни забт этишга ишонамиз", - дея хабар берди клуб матбуоти.
Фикрлар