Расман! Бенитес "Ньюкасл"ни тарк этди
Англиянинг "Ньюкасл" клуби жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўз лавозимини тарк этганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра томонлар 30 июнь куни ўз ниҳоясига етадиган шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олишмаган. Шу тариқа “қарғалар” ўзларига янги бош мураббий қидиришларига тўғри келади.
Маълумот учун, 56 ёшли Бенитес “Ньюкасл”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа ўтган мавсум АПЛни 13-поғонада якунлади.
Фикрлар