Расман! Блез Матюиди футболчилик фаолиятини якунлади

ПСЖ,"Ювентус" ва Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Блез Матюиди футболчилик карерасини якунлаганини эълон қилди.

"Футбол, мен сени севаман! Сен менга кўп нарса бердинг.Босиб ўтган йўлимга қарасам, кўзимга йош келади. Мен бу саҳифани қийинчилик билан, лекин ғурур билан эслайман.

Бу йўлда мен билан бўлган барчага раҳмат. Дўстларим, мураббийларим ва оиламга ҳам раҳмат", - деб ёзади Матюиди ижтимоий тармоқларда.

35 ёшли ярим ҳимоячи Франция терма жамоаси таркибида Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. У "уч ранглилилар" сафида 84 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Матюидининг охирги жамоаси "Интер Майами" эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!