Расман! Бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати қаерда ўтказилиши маълум бўлди
Бокс бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионати Сербияда ўтказиладиган бўлди. Эркаклар ўртасида 2021 йилги жаҳон чемпионати Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақида AIBA расмий сайти хабар бермоқда.
Мусобақа ўтказилиш санаси кейинроқ маълум қилинади. Аввалига 2021 йилги жаҳон чемпионати Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтказилиши керак эди. Лекин, шаҳар AIBA олдидаги молиявий мажбуриятларни бажармади ва чемпионатни Сербия қабул қиладиган бўлди. Энди Ҳиндистон пойтахти жарима сифатида 500 минг АҚШ доллари тўлаши лозим.
Сербия бунгача 1978 йил ҳам бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар