Расман! "Болонья" ҳужумчи сотиб олди (Фото)

"Бавария" клуби ҳужумчиси Жошуа Зиркзее "Болонья" футболчисига айланди. Бу ҳақда Италия клуби ўз расмий сайтида хабар берди. 

Болоньяликлар тўлиқ трансфер ҳуқуқини сотиб олди. Бироқ мюнхенликлар 21 ёшли форвардни қайтариш ваколатига эга (шартномада шундай банд бор). 

Аввалроқ, Италия нашрлари "Болонья" Зиркзее учун 8.5 миллион евро тўлагани ҳақида хабар бераётганди. 

Ўтган мавсумни "Андерлехт" сафида ижарада ўтказган Жошуа 47 учрашув ўтказиб, 18 та гол ҳамда 13 та самарали узатма муаллифига айланган. 

FbapHnnXEAQL30D

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!