Расман! Браим Диас "Реал"га қайтди

Браим Диаз "Реал" Мадридга қайтди.

Ярим ҳимоячи "Милан"да уч мавсум ижарада ўтказганидан сўнг Мадрид клубига қайтди. У "Реал" билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди.

Диас 2019 йилда "Манчестер Сити"дан "қироллик клуби"га ўтган эди. Мадридликлар таркибида у Испания чемпиони ва Испания кубоги соҳибига айланди.

23 ёшли футболчи ўтган мавсум "Милан" сафида 33 учрашувда қатнашиб, 6 та гол урди ва 7 самарали узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!