Расман! Буффон ПСЖни тарк этди
Ads

"Майдон ҳам, унинг ташқарисида ҳам жентельмен ва ажойиб жамоадош! Келажакдаги ишларда энг яхши тилакларни тилаймиз. Барчаси учун раҳмат, хайр, Буффон, - дейилади Париж клубининг "Twitter"даги расмий саҳифасида.

Маълумот учун, Буффон ўтган ёзда "Ювентус"дан эркин агент сифатида ПСЖга кўчиб ўтган эди. Унинг парижликлар билан келишуви 1 йилга мўлжалланган эди. Италиялик кипер жорий йилги мавсумда 25 баҳсда иштирок этди 25 та тўп ўтказиб юборди.