Расман! Бундеслигада яна бир истеъфо юз берди

Бруно Лаббадиа "Штутгарт" бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтиш керакки, немис мутахассиси жамоани ўтган йилнинг декабрь ойида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида “Штутгарт” 12 та ўйин ўтказиб, бор-йўғи битта ғалабага эришди, мамлакат кубогида "Падерборн" устидан ғалаба қозонди. Ҳозирда Бундеслигада «Штутгарт» сўнгги, 18-ўринда бормоқда.

Энди Лаббадиа ўрнига жамоани бошқа бир германиялик мутахассис – Себастьян Хёнесс бошқаради. Унинг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

“Штутгарт” янги мураббий қўл остидаги илк ўйинини 5 апрель куни Германия кубоги 1/4 финалида “Ньюрнберг”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!