Расман! CAFA U-17 Championship 2026 Тошкентда бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 4–14– апрель кунлари Миллий футбол марказида CAFA U-17 Championship 2026 турнири ўтказилади.
Турнирда Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон терма жамоалари иштирок этади. CAFA U-17 Чемпионати ёш футболчиларни ривожлантириш, уларни минтақавий ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларга тайёрлаш, шунингдек, марказий осиёлик энг яхши ёш истеъдодларни намойиш этиш имкониятини беради.
Маълумот учун: Ушбу мусобақада Айдер Курбаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси иштирок этади.

Фикрлар