Расман! "Челси" ҳимоячиси "Уотфорд" билан шартнома имзолади

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Натаниэль Чалоба фаолиятини “Уотфорд”да давом эттирадиган бўлди.

22 ёшли футболчи янги жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда. Унга кўра ушбу трансфер “Уотфорд” клубига 7 млн еврога тушган. Таъкидлаш керакки, Чалоба янги жамоасида 14-рақамда тўп сурадиган бўлди.

Маълумот учун, англиялик футболчи ўтган мавсум "аристократлар" сафида премьер-лигада жами 10та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!