Расман! Чемпионлар лигаси доирасидаги иккита баҳс қолдирилди

УEФА ташкилоти коронавирус сабабли Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Ювентус" - "Лион" ҳамда "Манчестер Сити" - "Реал" қарама-қаршиликларини қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ҳимоячиси Даниэле Ругани касалликка чалинганди ва жамоанинг қолган футболчилари карантинга олинган. Мадрид клубининг баскетболчиси вирусни юқтириб олган ва "Реал" футболчилари карантинга олинганди.

Ушбу учрашувлар қайси муддатга қолдирилгани ҳозирча номаълум!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)