Расман! Давид Луиз "Челси" билан шартномасини узайтирди
Бразилиялик ҳимоячи Давид Луиз “Челси” билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра томонлар 2021 йилга қадар тузилган келишувни имзолашган. Таъкидлаш керакки, бу шартнома қоидага хилоф равишда тузилди. Боиси, “аристократлар” шу кунгача ёши 30дан ортган футболчиларга бир йилдан узоқ муддатга шартнома таклиф қилишмас эди.
Маълумот учун, 32 ёшли Луиз дастлаб 2011-2014 йилларда “Челси” сафида тўп сурган. Кейин эса 2 мавсум ПСЖда ўйнади ва шундан сўнг яна "Стемфорд Бриж"га қайтди. У ўтган давр мобайнида “аристократлар” сафида жами 246та ўйинда майдонга тушди ва 18та гол уришга эришди.
Фикрлар