Расман! "Динамо" Про лига 1-даврасини ёндирган футболчини ўз сафига қўшиб олди (фото)

Абубакир Муйдинов "Динамо" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

"Динамо" жамоаси Про лига 2-давраси олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. "Динамо" билан Қирғиз Республикасидаги йиғинда иштирок этган Абубакир Муйдинов клуб аъзосига айланди.

23 ёшли яримҳимоячи билан мавсум якунига қадар шартнома имзоланди. Муйдинов Про лига 1-даврасини "Андижон-SGS" клубида ўтказиб, 5 та гол билан тўпурарлар рўйхатидан жой олган.

Андижон футбол мактаби тарбияланувчиси саналмиш Абубакир 2000 йилнинг 7 июль куни туғилган. У фаолияти давомида "Андижон-SGS"дан ташқари, Эстония ва Қозоғистонда ҳам тўп тепган.

мўйдинов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!