Расман! Достон Ҳамдамов "Пахтакор" билан шартномани узайтирди

Ижарадан қайтган қанот ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов "шерлар" таркибида 2024 йил охиригача қолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Қатардаги фаолиятидан кейин "Пахтакор" ихтиёрига қайтган Ҳамдамов билан клуб ўртасидаги шартнома муддати узайтирилди. Эндиликда Достон 2024 йил охиригача "Шерлар" таркибида фаолиятини давом эттиради.

Ҳамдамов ҳозирга қадар пойтахтликлар сафида 90 ўйинда 24 гол муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!