Расман! ЕЧЛни ёндирган "Аякс" ҳужумчиси гранд жамоа сафига ўтди

  • 06 Jul 20:24
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Аякс" таркибида ўзининг сермаҳсул ўйинлари билан кўпчиликнинг эсида қолган Себастьен Алле фаолиятини бошқа бир клуб сафида давом эттирадиган бўлди. 

Унинг янги жамоаси - "Боруссия" Дортмунд.  Алле "асаларилар" билан 2027 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил этади. 

Маълумот ўрнида, 28 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум амстердамликлар сафида жами 42 та учрашувда иштирок этиб, 34 та гол ҳамда 9 та ассист муаллифига айланди. 

Comments

You must be logged in to commet!