Расман! Эркин агент бўлиб юрган Фабио Куальярелла 40 ёшида фаолиятига якун ясади

Италиялик футболчи Фабио Куальярелла футболчилик фаолиятини якунлади. У 40 ёшда бўлиб, ёздан бери эркин агент мақомида бўлиб турганди. 

Фабио ўз вақтида "Сампдория", "Торино", "Ювентус", "Наполи" ва "Удинезе" каби клубларда тўп тепган. Фаолиятини тугатгани ҳақида собиқ футболчи шундай деди:

"Тўхтатишга мажбур бўлдим. Мен майдонга қайта олмайдиган даражада ёмон жисмоний ҳолатда эдим! 

Доим орзулар билан яшадим, футболда кўп нарсаларни қўлга киритишни истардим. Аммо вазият шуни тақозо қилди", - деди Куальярелла. 

Фабио фаолияти давомида “Ювентус” билан 6 та совринни қўлга киритган: 3 марта Италия чемпиони бўлган, икки марта мамлакат суперкубоги ва бир марта кубокни қўлга киритган. 2018/19 йилги мавсумда у 26 та гол билан “Сампдория” сафида А Сериянинг энг яхши тўпурарига айланди.

Умуман олганда, Куальярелла клуб миқёсида 717 та ўйинда 238 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!