Расман! Эвер Банега Саудия Арабистони клубига кўчиб ўтди

"Севилья" ярим ҳимоячиси Эвер Банега фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

32 ёшли аргентиналик футболчи "Ал-Шабаб" клуби билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади. У араб жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Банега "Севилья"дан ташқари, "Бока Хуниорс", "Валенсия", "Атлетико", "Ньюэллз Олд Бойз" ва "Интер" клубларида ўйнаган. Аргентина терма жамоасида 65 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)