Расман! "Эвертон" АПЛда қолиш масаласини ижобий ҳал қилди

Кеча АПЛ 35-турида "Эвертон" ўз уйида "Брентфорд"дан устун келди. Шу тариқа, жамоа очколари сонини 36 тага етказиб қўйди. 

Ўз навбатида, "Эвертон" каби лигада қолиш учун курашаётган "Лутон Таун" эса сафарда "Вулверхэмптон"га ютқазиб қўйди - 1:2. Шу орқали Ливерпуль шаҳри жамоаси ва 18-ўриндаги "Лутон" билан орадаги фарқ 11 тани ташкил этади. Олдинда 3 та ўйини қолганини инобатга олсак, "Эвертон" ҳар қанақасига лигадан тушиб кетмайди.

Энди АПЛда жон сақлаш учун кураш "Бёрнли", "Лутон Таун", "Ноттингем Форест" ва "Брентфорд" жамоалари ўртасида кечади. Олдинроқ, "Шеффилд"нинг муддатидан олдин Чемпионшипга тушиб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!