Расман! Галиулиннинг жамоаси тугатилди
Ads

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин фаолият олиб борадиган Россиянинг “Тосно” клуби ўз фаолиятини тугатганлигини  эълон қилди. Ушбу жамоага эгалик қиладиган FortGroup компанияси раҳбари Маским Левченко молиявий қийинчилик сабаб шундай қарорга келинганлигини айтиб ўтди.

“Қисқа, шу билан биргаликда жуда ҳам ёрқин кечган “Тосно” тарихи шундай якун топмоқда. Бундан 5 йил олдин биз бизнес соҳасидаги ҳамкорларимизнинг ёрдам беришини ҳам ҳисоблаб ушбу лойиҳани амалгам оширган эдик. Аммо лойиҳага қизиқиш билдирганлар қизиқишдан  нарига ўтишмади. Барча оғирлик FortGroup гарданига тушди.

“Тосно” Премьер-лигада ўйнашга улгурди ва Россия кубогини қўлга киритди. Кўпчилик четдан туриб, ёрдам беришини айтган бўлсада, бу  сўздан нарига ўтмади.

Натижада, биз афсус билан клубни ёпишга қарор қилдик. Шу билан биргаликда клуб вакиллари олдидаги қарзларимизни тўлашни ҳам бошладик ва буни тўлиқ тарзда амалга оширамиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга ва клуб футболчилари, мураббийлар ва барча ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман”, – деб айтиб ўтди Левченко.