Расман! Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Бундеслига клубига ўтди

"Вольфсбург" клуби ўзининг расмий сайтида "Унион" ҳужумчиси Макс Крузенинг трансфери ҳақида эълон қилди.

Трансфер суммаси беш миллион еврони ташкил қилди. Футболчи "бўрилар" билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. Эслатиб ўтамиз, Крузе учун бу жамоа бегона эмас. У 2015-2016 йилларда “Вольфсбург” сафида тўп сурган.

33 ёшли Крузе 2020 йилдан бери “Унион” шарафини ҳимоя қилиб келаётан эди. У пойтахт клуби сафида жами 45 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Бунгача у "Вердер", "Санкт-Паули", "Фрайбург", "Боруссия" ва "Фенербахче" клубларида ҳам тўп сурган. Германия терма жамоаси сафида 12та ўйин ўтказиб, 4та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!