Расман! Икер Касильяс 39 ёшида фаолиятини якунлади

  • 4 август, 2020, 16:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби ва Испания терма жамоаси собиқ дарвозабони Икер Касильяс бугун профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди.

Tecno

Таъкидлаш керакки, 39 ёшли посбон 2019 йилнинг апрелидан буён майдонга тушмай келмоқда. У ўтган йилнинг май ойида юрак хуружини бошдан кечирган эди.

Касильяс 1998-2015 йилларда “Реал” шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг, “Порту”га кўчиб ўтди. У Испания терма жамоаси сафида Европа ва жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Эндиликда Икер “Қироллик клуби” раҳбариятида фаолият олиб бориши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!