Расман! Исломбек Баратов “Бухоро” футболчиси!
"Бухоро" жамоаси иккинчи давра олдидан таркибини кучайтирмоқда. Биринчи даврани ажойиб тарзда якунлаган Александр Хомяков жамоаси навбатдаги юришни амалга оширди.
"Мавсумнинг иккинчи қисми старти олдидан жамоамиз навбатдаги трансферни амалга оширди!
Биринчи даврада “Локомотив” сафида тўп сурган ҳимоячи Исломбек Баратов “Бухоро” жамоаси билан шартнома имзолади!
Исломбек Баратов 2000-йилда таваллуд топган. Фаолияти давомида “Янгиер”, “Шўртан”, “Машъал ҳамда “Локомотив” каби клублар сафида тўп сурган. Баратов ўнг қанот ҳимоя ва ярим ҳимояда бирдек ҳаракатлана олади. Клублар миқёсида 100 та учрашув ўтказиб 9 та гол ва 7 ассистни амалга оширган.
Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Исломбек Баратовнинг иқтидори ва маҳорати янги марраларни забт этишда, ҳал қилувчи паллаларда ишончли ўйин кўрсатиб, жамоанинг ғалабалари ва ютуқларини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашига ишонч билдиради.
“Бухоро” аҳил оиласига хуш келибсан ИСА!", - дейилади клуб матбуот хабарида.

Фикрлар