Расман! Жаҳон чемпиони ёзда "Бавария"га ўтади

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандес фаолиятини "Бавария"да давом эттирадиган бўлди.

Мюнхенликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 23 ёшли франциялик футболчи ёзда “Бавария”га кўчиб ўтади ва 5 йиллик шартнома имзолайди. Ҳозирча ушбу трансфернинг молиявий томонлари ошкор этилмаяпти. Аммо, бундан аввалроқ немис гранди Эрнандес учун “матрасчилар”га унинг шартномасида белгиланган 80 млн евро тўлашга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эрнандес асли “Атлетико” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида мадридликлар сафида жами 110та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!