Расман! Жасур Яхшибоев янги жамоаси билан шартнома имзолади (Фото)

Ўтган мавсумда Беларусь чемпиони бўлган Жасур Яхшибоев фаолиятини яна Европада давом эттирадиган бўлди.

“Пахтакор” клуби тарбияланувчиси энди Польшанинг етакчи клубларидан ҳисобланган “Легия” билан шартнома тузди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, ҳамюртимиз “Легия” билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар битим тузди.

Безымянный

“Легия” Польшанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. 1916 йилда тузилган ушбу клуб фаолияти давомида 14 маротаба мамлакат чемпионати ғолиби бўлган. Ўн уч марта кумуш ва ўн тўрт маротаба бронза медалга эга чиққан. “Легия” Польшанинг ички мусобақаларида жами 37 та совринни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!