Расман! "ЖЧ-2026" очилиш ўйини қаерда бўлиб ўтиши маълум

2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига Мексика, АҚШ ва Канада давлатлари мезбонлик қилади. ФИФА расмий саҳифаси орқали мана шу мундиалнинг очилиш ўйини қайси стадионда бўлиб ўтишини маълум қилди. 

"2026-ЖЧ"нинг биринчи учрашуви Мексика пойтахти Мехико шаҳрида жойлашган "Estadio Asteca" стадионида ўтказилади. 

New Retail Projects for Azteca Stadium Before 2026 World Cup

Ушбу стадион жуда ҳам машҳур бўлиб, шу пайтгача икки марта мундиал финалига мезбонлик қилган (1970 ва 1986). Пеле бошчилигидаги Бразилия терма жамоаси 1970 йилда "Estadio Asteca"да бўлиб ўтган баҳсда Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб қилиб, 3-бор жаҳон чемпионига айланган.

Brazil's Improbable Journey to Win the 1970 World Cup

"1986-ЖЧ" чорак финал доирасида бўлиб ўтган Аргентина - Англия учрашувида инглизлар 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйинда Диего Марадона дубль қилган ва голларидан бирини сиз аниқ биласиз. Аргентина афсонаси қўли билан дарвозани ишғол қилган баҳс айнан "Estadio Asteca"да ўтказилган. Ўша йили аргентиналиклар турнир ғолибига ҳам айланди.

Diego Maradona Hand of God goal: Argentina vs England, 1986 World Cup, Goal  of the century, watch, video

Лотин Америкасида катталиги бўйича биринчи ўринда турадиган "Estadio Asteca"да Мексика терма жамоаси ўз ўйинларини ўтказади. Мазкур стадион ўз бағрига 87523та одамни сиғдира олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Козимжон Дехконов
05/02/2024 07:18
Мексика пойтахти Мехико