Расман! "ЖЧ-2034" Саудия Арабистонида бўлиб ўтади

Расман 2034 йилги жаҳон чемпионати Саудия Арабистонида ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино маълум қилди.

Саудия мусобақага мезбонлик қилиш учун ариза топширган ягона мамлакат бўлди. Аввалроқ Австралия ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза бермасликка қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.


Индонезия ва Австралия қўшма ариза беришни режалаштирган эди, аммо кейин Индонезия турнирни ўтказиш учун рақобатдан воз кечди ва Саудия Арабистонининг таклифини қўллаб-қувватлади.

Навбатдаги икки мундиал мезбонлари аллақачон аниқланган. 2026 йилда турнир АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади, 2030 йилда эса турнир ўйинларига илк бор олтита давлат – Уругвай, Парагвай, Аргентина, Марокаш, Португалия ва Испания мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, охирги жаҳон чемпионатига Қатар мезбонлик қилганди ва унда Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Xaмзаев
01/11/2023 07:35
Инфантино келди футболни эрмак қилиб ўлдирди.48та жамоа нима керак эди.уёқда Чеферин Уэфани бардак қилиб ташлади.
&
Адхамжон Низомов
01/11/2023 07:19
2030 га бориб сочилиб кетар эканда.Булмапти.