Расман! Жон Терри Россияда ўйнамайди
Ads

Англиялик афсонавий ҳимоячи Жон Терри “Спартак”ка ўтмайдиган бўлди.

“Жиддий ўйланишлардан сўнг “Спартак”ка рад жавобини беришга қарор қилдим. Оилам билан маслаҳатлашган ҳолда ҳозир ушбу трансфернинг мавриди эмас деган қарорга келдик.

Шу ўринда клуб ва унинг мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Уларга мавсумни муваффақиятли якунлашларини тилаб қоламан.”, - деб ёзади 37 ёшли футболчи ўзининг инстаграмдаги расмий саҳифасида.