Расман! Ла Лигада навбатдаги истеъфо юз берди

  • 6 апрель, 2021, 09:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Алавес" клуби ўзининг расмий сайтида жамоа бош мураббийи Абелардо Фернандес истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

Tecno

50 ёшли испаниялик мутахассис “Алавес”ни жорий йилнинг январь ойидан буён бошқариб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жамоа бошқарувида Ла Лигада 12 та ўйин ўтказди. "Алавес" ушбу ўйинларда бор йўғи 1 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этиб, 5 очко жамғарди холос.

Шубҳасиз, “Сельта”га (1:3) қарши ўйинда қайд этилган мағлубият раҳбариятнинг тоқатини тоғ қилди. Боиси, ўша куни рақиб биринчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқасида 3 марта дарвозани ишғол қилди ва 54-дақиқадан бошлаб бири киши кам бўлиб ўйнади.

“Алавес” ҳозирча Испания чемпионати мусобақа жадвалида 23 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Уларни лигада олиб қоладиган 17-ўриндан 3 очко ажратиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!