Расман!
Ads

Франциянинг "Лион" клуби ярим ҳимоячи Яссин Фекир билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра томонлар ўзаро 2021 йилга қадар тузилган шартномани имзолашган.

Таъкидлаш керакки, 21 ёшли футболчи лионликлар сафига гарчи 2015 йилда келиб қўшилган бўлсада, у ҳозиргача бирор марта ҳам жамоанинг асосий таркибида майдонга тушмаган.

Маълумот учун, Яссин Фекир “Лион” етакчиси Набиль Фекирнинг укаси ҳисобланади.