Расман! "Локомотив" 1 йилдан кўпроқ вақт давомида расмий ўйинда қатнашмаган футболчи билан шартнома имзолади

Ўз олдига Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган "Локомотив" давралар оралиғида ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Тошкентликлар матбуот хизмати тажрибали ярим ҳимоячи Муроджон Тошматов билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Ўтган 4 ярим мавсумни ОКМК таркибида ўтказган 32 ёшли Тошматов эндиликда "темирйўлчилар" учун тер тўкади. Эътиборлиси, у жорий мавсум ҳали бирорта беллашувда майдонга тушгани йўқ. У сўнгги бор 2022 йилнинг июнь ойида расмий ўйинда қатнашганди.

Қайд этиш керак, Муроджоннинг "Локомотив" таркибидаги илк расмий учрашуви собиқ жамоасига қарши бўлиши мумкин. Боиси, ОКМК ҳамда "Локо" Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида ўзаро тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!